Харидорлар учун барча қулайликлар мавжуд

257

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги “Sun Rise Nukus” корхонасига қарашли савдо дўкони фаолияти “Ўзмиллийбанк” ҳамкорлигида йўлга қўйилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 310 миллион сўмни ташкил этган. Шундан банк томонидан ажратилган 900 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағи эвазига савдо маркази учун керакли бўлган маиший техникалар сотиб олинган.

– Савдо дўконимиз шаҳар марказида, харидорлар учун қулай манзилда жойлашган, – дейди  корхона иш юритувчиси Анвар Авезов. – Ҳозирда 10 нафар киши меҳнат қилмоқда. Режамиз бўйича корхонамизда нон цехини ҳам очиб, яна 10 кишини иш билан таъминлашни кўзлаганмиз.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА