Жорий йил 12 августдан Жанубий Корея Республикасининг нодавлат нотижорат ташкилоти «Эвергрин Моторс»нинг ташкиллаштирувида Кореянинг Кёнг Санг миллий университети  клинкаси, Дин Джу шаҳридаги соғлиқни сақлаш коллежининг 35 кишидан иборат бир гуруҳ шифокорлари, ўқитувчилари пойтахтимизга ташриф буюриб Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб бормоқда.

Дастлабки куни улар ушбу жойда 700 дан ортиқ беморни қабул қилди.

-Бизнинг бу ерга келишимиздан асосий мақсад- ёрдамга муҳтож, кам таъминланган одамларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўлиб ҳисобланади. Ҳар бир беморга ўртача 3000 долларлик дори-дармон билан бепул ёрдам беришни режалаштирганмиз,-дейди гуруҳ раҳбари, Кёнг Санг миллий университети директори, профессор Ха У Сонг.

-Бизга мурожат қилган беморларнинг кўпи жуда оғир касалликларга учраган. Масалан, 10 одамнинг юрак, 20 одамнинг қўён йириқ касаллиги, 6 одамнинг 4 ёки 2 бормоғи билан туғилгани, шунингдек, қон босими, қандли диабет касаллигига учраган қатор беморлар кўринганлигини алоҳида таъқидлаб ўтишимиз зарур. Яқин кунларда уларни Кореяда операция қилиб даволаш бўйича мулоқотлар олиб бормоқдамиз.

Умуман уч кун давомида шу жойда улгурганимизга қадар 2000 дан ортиқ беморни қабул қилиб, уларга диагноз қўйиб, зарур дори-дармонларни бепул тарқатиб, ёрдам кўрсатишни режалаштирганмиз.

Кореялик шифокорлар пойтахтимизнинг қатор муассасаларида, шуниндек, туманларга бўлиниб шу йўналишдаги ишларини давом эттирмоқда.

Ә.Жиемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги мухбири.