78947dbe-c42f-4d14-ab20-19faeeea21f8.jpgШанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази давлат рўйхатидан ўтказилди.

Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 7 августда Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази давлат рўйхатидан ўтказилди. Вазирлик бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали маълум қилмоқда.

Ушбу марказнинг асосий мақсади ШҲТ мамлакатлари ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни, миллатлараро ва динлараро тотувликни мустаҳкамлашга, цивилизациялараро мулоқотни кучайтиришга кўмаклашиш ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур марказни ташкил этиш масалалари Президентнинг 2018 йил 26 июндаги қарорида белгиланган эди.

 

ЎзА