8 августда давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали 184,3 ни ташкил этди

Давлат тест маркази томонидан 9 август куни эълон қилинган Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг саккизинчи куни натижаларига қараганда, 8 августда давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали 184,3 ни, тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали эса 138,3 ни ташкил қилди.
Тест синовлари 17 та олий таълим муассасалари бўйича ўтказилган ва уларда 58 063 нафар абитуриент иштирок этган.
Ўртача ўтиш бали – давлат гранти бўйича 99,0 ни, тўлов-контракт бўйича эса 78,9 ни ташкил қилди.
Давлат грантига олий таълим муассасалари бўйича энг юқори ўтиш бали (184,3 балл) Урганч давлат университетининг “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” таълим йўналишида қайд этилди. Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали эса (138,3 балл) Фарғона давлат университетининг “Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили” таълим йўналишига тўғри келди.
Эслатиб ўтамиз, Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг www.dtm.uz расмий веб саҳифасида имтиҳон ўтган куннинг эртасигаёқ эълон қилинмоқда.

 

Н. Тошпўлатова, ЎзА