Амударё тумани, Назархон ОФЙ, Кўк-дарё аҳоли пункти, 16-ўйда яшовчи, 1950 йилда туғилган Ўринбай Ургенишбаев ўз ўйидан нафақа пулини олиш мақсадида чиқиб, Нукус шаҳрига кетиб, шу кунга қадар қайтиб келмаган.

Бедарак йўқолган: 1950 йилда Амударё туманида туғилган, миллати қорақалпоқ, оилали, 2 нафар фарзанди бор, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, нафақада.

Белгилари: бўйи тахминан 165-170 см атрофида, юзи юмалоқ, буғдой рангли, кўзи жигарранг, сочи калта узунликда оқ рангда, бурни ва қулоқлари ўртача катталикда, алоҳида белгиси – оқ мўйловли.

Эгнидаги кийимлари: Уйидан чиқиб кетган вақтида бошида қора рангли бош кийим, эгнида оқ рангли (йўл-йўл) кўйлак, қора рангли шим ва оёғида қора рангли туфли бўлган.

Бедарак йўқолган Ў.Ургенишбаевни кўрган-билганлар бўлса ички ишлар органларининг 102 рақамига хабар беришингизни сўраймиз.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Амударё тумани прокуратураси