Черчесов Россия термаси билан шартномани узайтирди

Россия терма жамоаси билан ЖЧ – 2018 да самарали иштирок этган Станислав Черчесов шартномасини 2020 йилгача узайтирди.
Черчесов терма жамоа билан мундиалда чорак финалгача етиб борган ва хорватларга пеналтилар сериясида 4:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Якунда Хорватия термаси финалгача етиб борган ҳамда Францияга имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояланишган.
Шартномада келтирилишича, мураббий Россия миллий термасини ЕВРО – 2020га олиб чиққан тақдирда муддат яна икки йилга чўзилади.
Черчесов Россия футбол иттифоқига берган интервюсида шундай деди: “Мен терма жамоа билан янги шартнома имзолаганимдан бахтиёрман. Йигитлар билан тарихий натижаларга эришишга ишонаман. Шунингдек, менга юклатилган масъулиятни ҳурмат қилган ҳолда садоқат билан ишлашда давом этаман.”

 

ЎзА