— Биз ўз уйимизда, ўз майдонимизда, ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз, — деди Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий жаомаси вакиллари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида. — Шунинг учун ҳеч қандай хавотир йўқ. Умид қиламиз эртага ҳамма ўйлаган режаларимиз амалга ошади. Худо хоҳласа.
Эслатиб ўтамиз Ўзбекистоннинг Эронга қарши Жаҳон Чемпионати 3-босқич саралаш ўйини эртага соат 19:00да “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.
ЎзА