Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Жанубий Кореянинг Чунчеон шаҳрида таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси делегацияси кутиб олинди.
Унда ассоциация раҳбарияти вакиллари, ОАВ ходимлари қатнашиб, тарихий натижа қайд этган ёш спортчиларимиз ва мураббийларимизни муборакбод этди.
Дунёнинг юздан ортиқ давлатидан 1000 нафардан зиёд спортчи иштирок этган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этиб, унда Дилмуроджон Маъруфжонов барча рақибларидан устун келган ҳолда олтин медални қўлга киритган бўлса, Беҳруз Салимов бронза медалига эга чиқди.
Йигитларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА