Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес терма жамоани тарк этди.
Бу ҳақда миллий терма жамоамизнинг мамлакатимизда ўтган жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари, мураббийлар ва улар қаторида Хосе Венансио Лопес қатнашган йиғилишда футзалчиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги иштироки танқидий кўриб чиқилди.
Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш, турли ёш тоифасида терма жамоаларни шакллантириш, клублар ўртасидаги турнирларни кўпайтириш бўйича таклифлар илгари сурилди.
Хосе Венансио терма жамоага барча шароитлар тақдим этилганини қайд этиб, завқ билан ишлаганини, дўстона алоқаларни сақлаб қолиш ниятида эканини билдириб ўтди.
Т.Рўзиев, ЎзА