Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси кубоги учун мусобақалар бошланди.
Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси С.Турманов нутқ сўзлаб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
Тақъидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпияда қўмитасининг жорий йил 2 май кунги мактубига мувофиқ, биринчи маротаба ўтказилаётган мусобақанинг мақсади, вазирлик, корхона, муассасалардаги ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғибот қилиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг тортишдир. Мусобақа иштирокчилари спортнинг мини футбол, волейбол ва стол тенниси турлари бўйича ўзаро куч беллашди.
Мини футбол бўйича биринчи бўлиб майдонга «Қорақалпоқавтотех» маъсулияти чекланган жамияти ва Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали жамоалари тушди. Бу ўйинда «Қорақалпоқавтотех» жамоаси 7:4 ҳисобида ғалабага эришди.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида волейбол бўйича мусобақалар бўлиб ўтмоқда. Унда 8 жамоа иштирок этмоқда. Теннис бўйича ўтказилаётган мусобақалар барчада ўзгача қизиқувчанглик уйғотмоқда. Вазирликлардан, корхона, муассасалардан жами 16 жамоа ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси кубоги мусобақаси ғолиблари 22-июл куни аниқланади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.