Шахматчиларимиз Шри-Ланкадан 33 та медаль билан қайтди

Шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этган ёш спортчиларимиз она Ватанига ёруғ юз билан қайтиб келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Осиё чемпионларини кенг спорт жамоатчилиги вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ота-оналар ва спорт мухлислари тантанали кутиб олди.
Осиё чемпионатида шахматнинг блиц, рапид ва стандарт йўналишлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Унда ўқувчиларимиз 16 та олтин, 11 та кумуш ва 6 та бронза медалларига эга бўлди. Бу кўрсатгич ёш шахматчиларимизни жамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашга имкон яратди.
Стандарт йўналиши бўйича муваффақият қозонган 7 нафар шахматчимиз 2019 йили Тунисда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
13.jpg
17.jpg

 

Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА