Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқот бўлиб ўтди.
Йиғилиш якунида Президентимиз ёшларга кўмаклашиш, уларга тўғри йўл кўрсатиш – энг хайрли ишлигини таъкидлади.
– Ҳар бирингиз ҳаётда муносиб ўрнингизни топишингиз учун, биз бундан кейин ҳам бор куч ва имкониятларни тўлиқ ишга соламиз, – деди давлатимиз раҳбари.
Мутасаддиларга “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да ёшларнинг ахлоқий, интеллектуал, ижодий ва жисмоний ривожланиши учун ҳар бир лойиҳа ва ташаббус сўзсиз амалга оширилиши муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Йиғилиш якунида мутасадди раҳбарларнинг ахбороти тингланди.
ЎзА