Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда бундан буён илғор тажриба асосида соҳа ва тармоқларда энергия самарадорликни баҳолаш бўйича янгича тизим амал қилиши белгиланди. Бунда:
– йилига камида 4 миллион киловатт электр ёки 375 минг куб метр газ сарфлайдиган йирик истеъмолчилар ҳар уч йилда энергия аудитидан ўтади;
– Энергоинспекция ҳар йили йирик истеъмолчилар рўйхатини эълон қилиб боради;
– аудитдан ўтмаган корхоналарга газ ва электр оширилган тарифда етказилади.
Мутасаддиларга йил якунигача янги тизим билан боғлиқ техник регламент ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш топширилди.
ЎзА