Тошкент Фотосуратлар уйида Stella Polare тахаллуси билан ижод қилиб келаётган Ҳулкар Юнусованинг “Recycle” номли шахсий кўргазмаси очилди.
Ҳ.Юнусова айни пайтда Францияда яшаб ижод қилади. Асли касби иқтисодчи. У Францияда 7 йил доришунослик саноатида ишлади. Ижодкор Франция, Россиянинг қатор шаҳарларида ўзининг шахсий кўргазмаларини намойиш этиб келмоқда.
Унинг навбатдаги “Recycle” (қайта ишлаш) номли шахсий кўргазмаси экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ташландилардан турли буюмлар ясаш орқали “биринчи ҳаёти сўнган” нарсаларни “жонлантириш” мумкинлигини исботлайди.
Ҳ.Юнусова асарларида нарса буюмларнинг эврилиши, уларни қайта ишлаш орқали иккинчи ҳайотга қайтариш мумкинлигини ўз фалсафаси орқали ранг-тасвирларда, буюмларда исботлашга ҳаракат қилади. Унинг ижоди томошабинларни чуқур мушоҳадага чорлаш билан бирга, эстетик завқ бағишлайди.
Ёқуб Мелибаев (Сурат)