Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Кипрнинг мамлакатимиздаги элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида) Кипрос Йоргаллиcни қабул қилди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Ўзбекистон ва Кипр ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мунтазам мулоқот тобора мустаҳкамланиб бораётган муносабатларга, айниқса, иқтисодий йўналишдаги алоқаларга янги суръат бағишлаши қайд этилди.