Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида бокс бўйича “Париж-2024” Олимпия ўйинларига лицензия берувчи мусобақа давом этмоқда.
Мусобақанинг 63,5 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасида Руслан Абдуллаев сербиялик Алексей Сендрикни, -92 кг вазнда Лазизбек Муллажонов грузиялик Георги Кушиташвилини мағлубиятга учратди ва Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бугун яна 4 нафар вакилимиз Олимпиада лицензияси учун жанг қилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА