Таиландда слаломда эшкак эшиш бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида мамлакатимиз спортчилари 8 та медалга сазовор бўлди.

Терма жамоамиз аъзолари томонидан қўлга киритилган 3 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медаллари эвазига Таиланд спорт майдонида уч марта Ўзбекистон мадҳияси янграб, 8 марта байроғимиз кўтарилди.

Якунига етган қитъа чемпионатида маҳоратли спортчиларимиздан Дониёр Исломов, Абубакр Буканов, Шерзод Қурбоналиев, Алибек Темиргалиев ғалабага муносиб улуш қўшди.

Т. Рўзиев, ЎзА