Меҳмонлар айни вақтда Нукус туманидан Мўйноққа йўл олди

“Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар: янгича ёндашувлар, инновацион ечимлар ва инвестициялар” мавзусидаги халқаро конференция қатнашчилари Қорақалпоғистон Республикасига етиб келди.
Меҳмонлар айни вақтда Нукус туманидан Мўйноққа йўл олди.
e4b2bd1d-e8b1-4925-8dba-a33dbbe5cdb3.jpg
6728c65b-8c89-4972-9f68-a1736391dc3c.jpg
Улар Мўйноқдаги “Кемалар қабристонига” ва музейга Ташриф буюриб, ҳудуддаги экологик вазият билин бевосита танишиш имконига эга бўлади.
– Оролнинг Қозоғистондаги қисмидан ҳар йили 24 турдаги балиқ овланади ва қайта ишланади, – дейди Оролни қутқариш агентлигининг Қозоғистондаги ваколатли вакили Серик Бекмагантов. –Европа давлатлари ҳамда Россияга 7-8 минг тонна балиқ маҳсулотлари экспорт қилинади. 1970 йилларда Мўйноқдан Қозоғистоннинг Орол шаҳрига кемаларда қатнов амалга оширилган. Келгусида ана шундай даврлар қайтиб келиши учун ҳамкорлик қилиш учун янги таклиф билан келдик.

 

Сайёра Шоева, Темур Мамадаминов, ЎзА