Глобал экологик фонд Марказий Осиёда экология тизимини тиклаш учун 20 миллион долларга яқин маблағ ажратади. Бу ҳақда тузилма бош директори Карлос Мануэль Родригес “Silk way” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Жамғарма раҳбари Қозоғистонга Марказий Осиё миссияси таркибида экологик муаммо ва биология хилма-хиллигини сақлаш масаласини муҳокама қилиш учун келган. Ташкилот Қозоғистонда БМТ Тараққиёт Дастури билан бирга, хусусан, Қозоғистонда қор қоплони кўпайишини сақлаб қолишга қаратилган “Aсосий глобал аҳамиятга эга экотизимни сақлаш ва барқарор бошқариш” лойиҳасини амалга оширмоқда.
Родригес ГЭФ ва Қозоғистоннинг қўшма саъй-ҳаракати Қизил китобга киритилган ҳайвонлар сонини кўпайиши тенденциясини белгилаб берганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиё билан қўшма экологик лойиҳаларнинг 85 фоиздан кўпи муваффақиятли, деб топилган.
– Қор қоплони экотизим ҳолати ҳақида муайян тасаввур бера оладиган тур ҳисобланади, – дея қўшимча қилган мутахассис. – Aгар ҳудудда қор қоплони бўлса, демак экотизим тўғри ишлаяпти. Сўнгги 15 йил ичида ГЭФ қор қоплони сақланадиган ҳудудни, деярли, 1 миллион гектарга етказиш имконини яратди. Бу жуда яхши кўрсаткич. Бошқача айтганда, айни ҳолат ГЭФ Қозоғистонда қор қоплони популяциясини сақлашга салмоқли сармоя киритаётгани билан боғлиқ.