Италиянинг Рим шаҳрида таэквондо бўйича ўтказилаётган Гран-при халқаро турнирида ҳамюртимиз Дмитрий Шокин муваффақиятли қатнашди.
Олти нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган турнирнинг биринчи кунида тажрибали таэквондочимиз Дмитрий Шокин (+87кг) шохсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Аммо Жасур Бойқўзиев, Нигора Турсунқулова ва Умида Абдуллаевалар кутилган натижани қайд эта олмадилар. Бугун, мусобақанинг сўнгги кунида умидимизМаксим ва Никита Рафаловичлардан. Улар ўз имкониятларини синовдан ўтказишади.
Ойбек Юнусов