Парижда ўтказиладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари давомида хавфсизликни таъминлаш учун 20 минг ҳарбий хизматчи сафарбар қилинади. Бу ҳақда Франция армияси бош штаби бошлиғи Пьер Чил матбуот анжуманида маълум қилди.

Ҳарбийларнинг асосий вазифаси, жумладан, Олимпия машъаласини кузатиб бориш, тантанали очилиш ва ёпилиш маросими ўтадиган Париждаги Сена дарёси атрофида жамоат тартибини сақлаш ҳисобланади.

Бундан ташқари турли манзилларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга ўн минглаб полициячи ва хусусий хавфсизлик ходими жалб этилиши режалаштирилган.

Пьер Чил билдиришича, юзага келиш эҳтимоли мавжуд турли кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида армия қўшинлари киритилши мумкин.

Тўрт йиллик ўйинлар давомида мамлакат армияси учувчисиз, қирувчи-бомбардимончи, ҳавода ёнилғи қуйиш ва снайпер учоқлардан ҳам фойдаланиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, ёзги Олимпия ўйинлари 26 июль-11 август, Паралимпиада эса 28 август-8 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Т. Рўзиев,

ЎзА