Франция Президенти Эммануэль Макрон матбуот анжуманида Россиянинг ғалаба қилишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.
“Le Figaro” газетасининг ёзишича, Франция президенти “Россиянинг ғалаба қилишига йўл қўйиб берилиши, ўзимизни хавф остига қўямиз деганидир, яъни, ўрнатилган халқаро тартибларга бошқа амал қилинмайди ва бу Болтиқбўйидаги дўстларимиз учун имконсиз”, деган.
Бундан ташқари, Макрон матбуот анжуманида Франция Украинага тахминан 40 та SCALP ракеталарини, юзлаб бомба ва “Ceaser” оғир замбаракларини беришини эълон қилган.
Декабрь ойида Россия расмийлари Буюк Британия ва Франция Киевга 200 дан зиёд “Storm Shadow” ва “Scalp” ракеталарини етказиб бергани ҳақида маълум қилган эди.