Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси А.Оринбаев Тахиатош туманидаги “Болалар уйи”да бўлиб, болажонларни Янги йил байрами билан қутлади ва Президент совғаларини топширди.
Болалар бизнинг келажагимиз, эртамиз эгалари, савобли ишларимизнинг давомчиларидир. Шу сабабли, уларга қанча эътибор берсак, меҳр кўрсатсак, арзийди. Бу эса болажон ва меҳрли халқимизнинг инсонийлик фазилатларидан биридир.
Фарзандларимизнинг бизданда бахтли ва фаровон ҳаётда яшаши учун бугун барча имконият яратилмоқда.
Қиш зийнати билан безатилган Янги йил арчаси атрофида ташкил этилган байрам тадбирида жажжи болажонлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари ва мусиқали чиқишлар меҳмонларга манзур бўлди.
Болалар ҳамиша давлатимиз раҳбарининг эътибори ва ғамхўрлигида. Янги йил арафасида уларга Президентимиз совғалари топширилиши ҳамда байрам табриги йўлланиши болажонларнинг қувончига янада қувонч қўшди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири