Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Президент арчаси” байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирга болалар уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган ўғил-қизлар, Ватанимиз тинчлиги, сарҳадларимиз осойишталиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари таклиф этилди.

Байрам дастури чиройли безатилган арча атрофида Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокида театрлаштирилган томошалар билан давом этди. Таркибида Президентнинг болаларга йўллаган Янги йил байрами табриги, ширинликлар, канцелярия маҳсулотлари, смарт соат, дартс магнит тахтаси мавжуд “Президент совғаси”топширилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев иштирок этди ва болаларни байрам билан қутлади.

Янги йил байрами томошалари шаҳар ва туманларда давом этмоқда.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири