Президент раислигида ўтаётган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилишида бу ҳақда тўхталиб ўтилди.

Мусиқа ва рақс санъатини равнақ топтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади.

Жумладан, “Баҳор” рақс ансамбли илгари Филармония жойлашган машҳур санъат саройида фаолият юритади.

Таниқли ашула ва рақс ансамблларининг хорижга гастроль сафарлари кўпайтирилади.

Мусиқа ва рақс санъати масалаларини илмий ўрганиш, соҳада илмий кадрларни кўпайтириш мақсадида илмий тадқиқотлар учун грантлар жорий қилинади.

Шунингдек, Тошкент давлат цирки биносини таъмирдан чиқариш бўйича ҳам чора-тадбирлар кўрилади.

 

ЎзА