Бугун, 2023 йил 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қирқ саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Унда Сенат, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.

Сенат раиси Танзила Норбоева бошқараётган мажлис виедоконференцалоқа тизими орқали ташкил этилган. Шу билан бирга, мажлисни Youtube ижтимоий тармоғи орқали онлайн кузатиш имконияти яратилган.

Мажлисда “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кўриб чиқилади.

“Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”, “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”, “Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига республика ҳудудида Интернет ва алоқа қамровини кенгайтириш учун шароитларни яхшилашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар маъқулланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл хариталари”да белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Экология,атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан иқлим ўзгаришининг олдини олишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш бўйича олиб борилаётган фаолият юзасидан ахборот ҳақидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилади.

Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган барча масалалар ҳақидаги хабарларни сайтимизда ёритиб борамиз. Бизни кузатиб боринг!

Н.Абдураимова, ЎзА