Жорий йилнинг 20 май куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси янги Боинг-787 Дреамлинерда Тошкент–Москва–Тошкент йўналиши бўйича биринчи парвозни амалга оширди.
Тошкентдан «орзу лайнери»да 244 нафар йўловчи парвоз қилиб, қайтишда 259та йўловчи учиб келди.
Таъкидлаш жоизки, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 2016 йил сентябрь ойидан Боэинг-787 Дреамлинер самолётининг тижорий эксплуатасиясини бошлаган. Бугунги кунда ушбу русумдаги иккита лайнерда Дубай, Истанбул, Тел-Авив, Сеул, Франкфурт, Москва, Куала-Лумпур, Цингапур ва Нью-Йоркка қатновлар амалга оширилмоқда.
Яқин кунларда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг учинчи Дреамлинери ҳам узоқ масофаларга трансатлантик қатновларни бажариши режалаштирилмоқда.
ЎзА