17-май куни Ўзбекистон стоматологлар ассоциацияси раиси, Тошкент давлат Стоматология институти кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори Адҳам Ҳасанов бир гуруҳ мутахассислар иштирокида пойтахтимиздаги Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида беморларни қабул қилиб, учта беморга жарроҳлик операция ўтказди.

-Бу ерда биз гуруҳимиз билан икки кун давомида 100 дан ортиқ беморларни қабул қилиб, ташхис қўйиш, даволаш ишларини олиб бордик,-дейди А.ҲАсанов. Ушбу тадбирни ўтказишимиздан асосий мақсадимиз, фуқароларнинг оғир операцияларни ишлатиш учун Тошкент шаҳрига бормосдан шу ерда ўтказишни амалга ошириш ва амалий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.

Доктор А.Ҳасанов шу ерда икки кун давомида республикамиздаги стоматолог шифокорлар ўртасида семинар ўтказиб тиш ва оғиз бўшлиғи касалликлари тўғрисида ва уни даволашнинг замонавий услублари ҳақида маълумотлар берди.

Ушбу касалликлар билан башқа касалликларнинг алоқадорлиги бўйича, яъни ички аъзолар касалланганда, ошқозон-ичак касалликларида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида пайдо бўладиган ўзгаришлар, гепатит С, қантли диабет, аддисон касаллиги-буйрак усти бези қаватининг тортиливчанлиги етишмовчилиги каби масалалар бўйича маълумотлар бериб ўтди.

Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

(Расмда; Доктор А.Ҳасанов операция пайтида).