Нукусда «Ҳамшира-2018» танлови Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳар, туман босқичларида, махсус тиббиёт муассасаларида ўтказилган босқичларда ғолиб бўлган 21 ҳамшира иштирок этди.

Ҳамширалар беллашуви уч шарт бўйича амалга оширилди. Биринчи шарт талабларига кўра, уларнинг тиббиёт соҳаси бўйича амалий билимлари синовдан ўтди. Сўнг уларнинг назарий билимлари берилган саволлар орқали аниқланди. Учинчи шартни бажариш эса ҳамширанинг ўзи, касби, яшаётган шаҳри, тумани, фаолият юритаётган туманидаги янгиликлар, ўзгаришлар, ислоҳотлардан хабардорлиги сахнада ўзи истаган шаклда амалга оширилди. Танлов шартларининг бажарилиши олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари  томонидан баҳоланди.

Мусобақа якунида Нукус тумани тиббиёт бирлашмаси тез ёрдам бўлими  ҳамшираси Ҳурзия Идирисова биринчи, Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамшираси Гулжамал Абыллаева иккинчи, Кегейли тумани тиббиёт бирлашмаси туғриқ бўлими ҳамшираси Рая Аманкулова учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус диплом ва қиммат баҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ә.Жийемуратов,

Қорағалпоғистон хабар агентлиги мухбири.

(М.Ҳабибуллаевнинг олган расмлари).