Қирғизистон Жогорку Кенеши аксарият депутатлари давлат байроғи ўзгаришини назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ маъқуллашди. Мазкур ташаббусни 66 депутат қўллаб-қувватлади, 8 депутат қарши овоз берди.

Таклифда Қирғиз Республикаси байроғидаги нур шаклини тўлқинсимондан тўғрига ўзгартириш, шунингдек чизиқ сонини учтадан тўрттага ошириш акс этган.

Байроқни ўзгартириш лойиҳаси Қирғизистон парламенти спикери Нурланбек Шакиев ва депутат Улан Примов томонидан тайёрланган.

Aгар қонунга киритилажак ўзгариш парламентда иккинчи ва учинчи ўқишдан ўтиб, кейин Президент томонидан имзоланса, байроқ ўзгаради.

Давлат раҳбари аллақачон бу ғояни қўллаб-қувватлашини билдирган.