БМТ Бош Ассамблеяси Исроил ҳукумати ҳаракатини қоралаб, кетма-кет резолюциялар қабул қилиб, антисемитизм хусусиятини намоён қилмоқда. Ушбу мамлакатнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси дипломати Реут Шапир Бен-Нафтали шундай айблов акс этган баёнот берди.
– Ассамблея йил сайин фақат Исроилни айблаб резолюция чиқаряпти, ХАМАС террорчилари жинояти бўйича эса сукут сақламоқда, – деди у БМТ БА Фаластин бўйича мажлисида сўзга чиқиб. – Бу икки ёқлама стандарт антисемитизмнинг классик кўриниши. Биз БМТ ваколати ва жамғармаларидан сиёсий мақсадда фойдаланишни тўхтатиш, шунингдек Исроилни қоралаш кампаниясига барҳам беришга чақирамиз.
Октябр охирида Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Гилад Эрдан ҳам Бош Ассамблея Яқин шарқ бўйича резолюция қабул қилгандан кейин БМТ қонунийлик мақомиини йўқотди, дея таъкидлаб, бунга резолюцияда ХАМАС ҳаракати қораланмаганини сабаб қилиб кўрсатган эди.