БМТ Бош котиби Aнтониу Гутерриш журналистлар билан суҳбатда Ғазода гуманитар тиниш жорий этилишини инсоният учун зулматда ёруғлик – умид нурига қиёслади.
У Исроил ва Ғазо сектори ўртасидаги “Керем Шалом” назорат-ўтказиш маскани очилишига ҳам умид билдирди.
Бош котиб сўзларига кўра, айни воқеа етказиб берилаётган инсонпарварлик ёрдами ҳажмини оширади. Қайд этилишича, ўтиш жараёни Ғазодаги можаро тугагандан кейин муҳим аҳамиятга эга. Фаластин маъмурияти асосий эътиборни муаммо икки давлат тамойили асосида ҳал қилинишига қаратиши керак. Гуманитар тиниш Ғазода курашаётган халққа кўпроқ кўмак етказиш имконини беради.