Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда қиличбозликни янада ривожлантириш ва аҳоли орасида оммалаштириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз қиличбозлик федерацияси кўмагида қиличбозларимизни хорижий давлатларда ўқув-машғулот йиғинлари, нуфузли халқаро мусобақаларда тизимли равишда иштирок этиши учун барча зарур шарт-шароит яратилмоқда. Айниқса, қиличбозларимизнинг Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида эришаётган юксак ғалабаларини юқорида айтилган саъй- ҳаракатлар натижаси, десак муболаға ўлмайди.
Мисрда Халқаро қиличбозлик федерацияси конгрессида Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига «2022-2023 йилларда эркаклар сабляси бўйича дунёнинг энг яхши ёшлар жамоаси” мукофоти топширилгани фикримизнинг яна бир тасдиғидир.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА