Украинада коррупциянинг олдини олиш бўйича миллий агентлик – КОМА хабар беришича, қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган Германиянинг йирик инвестори “Knauf” халқаро “уруш ҳомийлари” рўйхатига киритилди.
Таъкидланишича, 2022 йил корхона Россия бюджетига 117 миллион доллар тўлаган ва ҳамон мамлакат бозорида ишлашда давом этмоқда.
Аввалроқ КОМА халқаро бизнеснинг Россия бозорини тарк этишига эришиш мақсадида махсус рўйхат ташкил этилганини маълум қилган.