АҚШ бир гуруҳ конгрессменлари Қимматли қоғоз ва биржа масалалари комиссиясига, тадбиркор Илон Маск устидан тергов бошлашни сўраб, мурожаат қилди. Миллиардер фирибгарликка йўл қўйганликда гумон қилинмоқда, деб ёзди “Wired” нашри.
Қонун чиқарувчилар мурожаатига кўра, Маск мияга чип ўрнатиш бўйича тажриба ўтказилган маймунлар тақдири ҳақида “Neuralink” компанияси инвесторларини тўлиқ хабардор қилмаган, яъни уларни “чалғитган”. У сентябрь ойида ўзининг “X” ижтимоий тармоғи орқали 2018-2020 йиллар ичида ўтказилган синов объекти – 12 та маймунга тегишли “ёлғон баёнот” эълон қилган. Ҳужжатда ҳайвонларнинг “даҳшатли ўлими тафсилоти” келтирилмаган. Бинобарин, маймунларга мия импланти жарроҳлик йўли билан ўрнатилган эди.
“Жаноб Маск ўз баёноти ёлғон эканини билган”, – дейишяпти конгрессменлар. “Neuralink” стартапи 2016 йил июлда Маск томонидан яратилган бўлиб, келажакда инсон миясига ўрнатилиши мумкин бўлган чип ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бизнесмен таъкидлашича, бундай нейроинтерфейс инсонни сунъий интеллектга қарши тура оладиган “киборг”га айлантиради. Қолаверса, миясига чип ўрнатилган одам ўй-фикр кучи ёрдамида компьютерни тўғридан-тўғри бошқара олади.