Украинанинг Днепропетровск шаҳри ҳокимияти 2022 йил февралдан буён номи Россия билан боғлиқ 335 кўча ва муюлишни қайта номлади, деб хабар тарқатди ушбу мамлакат “Жамоатчилик” телеканали.
Маълумотга кўра, чоршанба куни шаҳар кенгаши депутатлари яна 57 та кўча, 12 та муюлиш ва тўртта боши берк кўчани қайта номлаш бўйича қарор қабул қилган.
Украинада советлар тарихи билан боғлиқ ёдгорликларни қайта ишлаш, кўчаларни қайта номлаш 2015 йил, декоммунизация ҳақида қонун қабул қилингандан кейин бошланган.