Шимолий Корея йил охиригача ядро синовини ўтказа олмайди, янги жосус йўлдошини ҳам учира олмайди, бироқ буни келаси йил амалга ошириши мумкин, деб ҳисобламоқда Жанубий Корея разведкаси. Бу ҳақда разведка бўйича парламент қўмитаси раиси ўринбосари, ҳукуматни бошқараётган “Фуқаролар кучи” партияси вакили Ю Сан Бом маълум қилди.
“Рёнхап” агентлиги депутдан қуйидаги иқтибосни келтирган:
– Давлат разведка хизмати еттинчи ядро синови яқин кунларда ўтказилишига ишора берадиган фактни қайд этгани йўқ. 2023 йил ядро синовини ўтказиш эҳтимоли жуда паст. Агар Ким Чен Ин қарор қилса, 2024 йил ядро синови исталган вақтда амалга оширилади. Қўшимча йўлдош учириш ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.