Японияда каптарни ўлдириб, жонивор қони билан меҳмонхона деворига чизиб ташлаган 25 ёшли эркак ҳибсга олинди. Айбланувчи шу усул билан асабий ҳолатдан чиқиб олмоқчи экан, деб ёзди кун чиқар мамлакатнинг “Mainichi” газетаси.

Нашр маълумот беришича, Аити музофоти полициячилари табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунни бузгани ва меҳмонхонанинг бизнес юритишига тўсқинлик қилгани учун ишсиз фуқарони ҳибсга олган. Айбланувчи ўз қилмишига иқрор.

– Одамлар салбий ҳиссиётдан қутулиш учун мушукка озор берганини эшитгандим, мен каптарни қийнашни маъқул кўрдим, – дея изоҳлаган у ўз қилмишини. – Бу билан мен бошқалардан ажралиб туришни хоҳладим.