ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги “International” меҳмонхонасида RCA халқаро ПЛАС-Форуми бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, топ-менежерлар ва компаниялар раҳбарлари иштирок этди.

Форумда электрон тижорат соҳасидаги инновацион ечимлар, сунъий интеллект ва замонавий чакана савдо, логистика ва кадрлар тайёрлаш сиёсати, самарали нетворкинг каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Маърузачилар ва делегатлар Ўзбекистон иқтисодиётига фойда келтирадиган қизиқарли ечимлар ва муваффақиятли ишларни муҳокама қилди.

Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА