Япония ташқи ишлар вазири Ёко Камикава шу ҳафта охирида Жанубий Кореяга ташриф буюриб, Хитой иштирокида ҳамкасбларнинг уч томонлама музокарасида қатнашади, дея хабар берди “Yonhap”.

Корея Республикаси вазирларнинг ноябрь ойи охирида бўлиб ўтиши кутилаётган мазкур учрашуви ҳақида ҳали расмий эълон берганича йўқ.

Жанубий Корея, Япония ва Хитой ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Парк Жин, Ёко Камикава ва Ван И ўртасидаги музокара, эҳтимол, мазкур қўшни давлатлар раҳбарлари ўртасида анча вақт олдин тўхтатиб қўйилган йиллик уч томонлама саммитни қайта тиклашга йўл очади. Бу анжуман СОVID-19 пандемияси ва Япониянинг Корея ярим оролида 1910-45 йиллардаги мустамлакачилик даври мажбурий меҳнат қурбонларига компенсация тўлаш масаласи туфайли Сеул ва Токио ўртасидаги икки томонлама муносабат ёмонлашуви туфайли ўтказилмай келаётган эди.

Охирги марта 2019 йил декабрь ойида Хитой жануби-ғарбидаги Ченгду шаҳрида бўлиб ўтган Саммитни қайта тиклаш бўйича музокара Жанубий Корея март ойида япон компанияларидан бадал сўрамасдан, корейс қурбонларига компенсация тўлашини айтганидан сўнг авж олди.

Бу қарор Сеул – Токио алоқаси кескин яхшиланииши, давлатлар  раҳбарлари ўзаро ташрифлари қайта тикланишига олиб келди.

Сентябрь ойи охирида бўлиб ўтган юқори мартабали амалдорлар учрашувида уч томонлама саммитни тезроқ ўтказишга келишиб олинди.

Парк ва Камикава ўтган ҳафта Сан-Францискода бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити доирасида учрашганда ушбу мажбуриятни яна бир бор тасдиқладилар.

М.Пирматова,

ЎзА