“ИРНА” хабарига кўра, Эрон ва Туркманистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг 17-йиғилиши якунида бир неча келишув ҳужжати имзоланди.
Хусусан, йўл қурилиши соҳасида 550 миллион долларлик, электр тармоқлари тизимини барпо этиш ва жиҳозлар ўрнатишни назарда тутувчи 340 миллион долларлик битимлар кучга кирди.
Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири таклифи ва Туркманистон томони розилиги билан келаси йил ноябрь ойида Теҳронда қўшма комиссиянинг 18-йиғилишини ўтказишга қарор қилинди.