Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида ватанимиз байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллигига бағишланган “Муқаддасдир Ватан байроғи!” номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда филиал директори, биология фанлари доктори, профессор А.Есимбетов, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети доценти, юридик фанлари номзоди Х.Кабулов, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти доценти, Нукус шаҳар кенгаши депутати Р.Қуттимуратова иштирокчиларни байроғимиз қабул қилинган кун билан қутлади.

Тадбир иштирокчилари давлатимиз рамзлари қабул қилинган сана нафақат тарихга, қалбларга ҳам муҳрланганлиги, мусаффо осмонимизда байроғимизнинг ҳилпираб туриши барчага ғурур бағишлаши ҳакида сўз юритди.

Шунингдек, талаба ёшлар қалбида давлат рамзларига ҳурмат туйғусини янада ошириш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида иншолар ва плакатлар танлови ҳам ўтказилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири