17 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мажлиси бўлиб ўтди.

Уни Марказий сайлов комиссияси раиси Е.Джуманазаров бошқариб борди.

Тадбирда жорий йил 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган мажлисда кўрилган масалалар, сайлов комиссияларининг шундан келиб чиқадиган вазифалари, 2017 йил 17 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси томонидан тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши жараёни тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби Д.Абибуллаев нутқ сўзлади.

Тақидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожатномасида халқаро нормалар билан стандартларга жавоб берадиган ягона Сайлов кодексини ишлаб чиқиш ва уни қабул қилиш, шунингдек, келгуси йили бўлиб ўтадиган сайловларга  тайёргарлик кўриш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишга ҳозирдан киришиш вазифаси белгиланган эди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 11 январьдаги қарори билан Сайлов кодекси лойиҳасини янада такомиллаштириш мақсадида ҳуқуқ соҳасида бой тажрибага эга мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Кодексни ишлаб чиқиш жараёнида қатор мамлакатларнинг тажрибалари ўрганиб чиқилди. Ҳозирги вақтга келиб умумий ва махсус бўлим, 23 боб,  129 моддадан иборат Сайлов кодекси ишлаб чиқилди.

Тадбирда келгусида бўладиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва  уни ўтказишда Марказий сайлов комиссияси аъзоларининг маъсулиятли вазифалари белгиланди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Қорақалпоғистон хабар агентлиги.