Маълумотларга кўра, республикамизда одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарувчи касалликка (ОИВ инфекцияси) чалинган фуқаро дастлаб маротаба 2003 йилда рўйхатга олинган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 532 нафарга етган. Мамлакатимизда никоҳдан ўтишдан олдин, чет элда ишлаб келгандан кейин шу касалликка текширув ишларини олиб бориш йўлга қўйилган бўлиб, баъзиларида ушбу касаллик кенг тарқалишининг олдини олишга ёрдам бермоқда.

Олиб борилаётган кенг миқёсли профилактик чора-тадбирларга қарамастан 2018 йилнинг 4 ойи давомида, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ОИВ инфекцияси билан касалланганларнинг сони 2,3 ҳисса ортган.

Сил касаллиги билан касалланганларнинг сони 2017-йили илгариги йилнинг ушбу даврига нисбатан анчага камайган. Аммо, уни эрта аниқлаш билан боғлиқ ишлар янада фаоллаштирилса, юзага келадиган кўплаб қийинчиликларнинг олдини олишга эришиш мумкин бўлади. Сабаби, касалликнинг эрта аниқланмаслиги ва бошқа қатор омиллар туфайли  2016 йилда 98 одам, ўтган йили 70 одам ушбу касаллик сабабли барвақт оламдан ўтган.

Мана шу сингари маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан республикамиздаги сил, ОИВ инфекцияси ва тутқаноқ касалликларини олдини олиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар, муассаса ва ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликта 16-май куни ўтказилган давра суҳбатида таъқидланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, Давлатлараро эксперт комиссияси аъзолари иштирок этиб, маҳаллий соҳа раҳбарларининг ушбу касалликларга қарши курашиш  юзасидан амалга ошираётган чора-тадбирлари, хорижий малакатларнинг тажрибаларини қўллаш, нодавлат нотижорат секторлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича маълумотлар олди.

Таъқидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида одамлардаги иммунитет танқислиги вируси инфекцияси бўйича эпидемиологик ҳолат кескин бўлиб қолмоқда. Ҳар йили жаҳонда ва мамлакатимизда ушбу инфекция тарқалишининг янги ҳолатлари сезилмоқда.

Шунинг учун, мамлакатимизда бу масалага катта эътибор қаратилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январьдаги «Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Тадбирда ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида давлат ва нодавлат секторларнинг барча кучларини бириктирган ҳолда профилактик чора-тадбирларни кўчайттириш бўйича таклифлар билдирилди.

Тадбир иштирокчилари мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Ә.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон хабар агентлиги мухбири.