ОҚ УЙ

 
ВАШИНГТОН
 
2018 йил 16 май

Бугунги оқшомда Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева мезбонлик қилаётган қабул маросими иштирокчиларига ўз саломларимни йўллайман.

d3c3cdf0-719e-b653-0271-568176c6ba6b.jpg 

 
Америка халқи номидан Президент Мирзиёевга Оқ уйга тарихий ташрифи учун миннатдорлик билдираман. Марказий Осиёда анчайин мураккаб вазият юзага келаётган, ҳамкорлик учун янги имкониятлар пайдо бўлаётган бир пайтда бугунги мулоқотимиз стратегик шериклигимизни янгилашга ёрдам берди. Минтақадаги таъминот йўлларини қўллаб-қувватлаш ва Афғонистон билан алоқаларни яхшилашга хизмат қиладиган иқтисодий лойиҳаларни сармоялаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун Президент Мирзиёевга ҳурмат-эҳтиромимни изҳор қиламан.

Президент Мирзиёев мени ишонтириб таъкидладики, Ўзбекистонда ишлаб чиқилган ислоҳотлар дастури бардавом ва муқаррардир. Аминманки, Президентнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратаётган эътибори халқ ҳаётини янада обод ва фаровон бўлишига хизмат қилади. Биз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан Ўзбекистонда ҳисобдорлик ва шаффофлик масалалари янада яхшиланишига эриша оламиз. Бу эса Америка компанияларининг фаолияти учун мустаҳкам замин ҳозирлаб, мамлакатларимизда бандлик даражасини оширишга ёрдам беради.

Мелания ва мен Президент Мирзиёев ва Биринчи хоним Зироатхон Мирзиёевага Америка Қўшма Штатларига унутилмас ташрифи учун чин дилдан миннатдорлик билдирамиз. Ишонаманки, сифат жиҳатидан янги поғонага кўтарилган ҳамкорлигимиз икки мамлакат порлоқ келажагининг муқаддимаси, холос.

 

ЎзА