Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев бошчилигида Элликқалъа тумани 2-сектор ҳудудидаги “Қават қалъа” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий соҳага оид 15 та мурожаати ўрганиш учун назоратга олинди. Уларда кўтарилган масалаларни ижобий ҳал қилиш юзасидан масъул идора раҳбарларига топшириқлар берилди.
Айни кунларда маҳалла ҳудудидаги қаровсиз ва фойдаланилмасдан турган 1 гектар ер майдони ўзлаштирилиб, “Прокурор боғи” барпо этилмоқда. Тумандаги ташкилот раҳбарлари, нуронийлар билан биргаликда яхши ниятлар билан кўчат экиш ишлари бошланди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири