Нукусда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилганининг 100 йиллиги муносабати билан мини футбол бўйича мусобақа ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси суди, шаҳар, туман, туманлараро судлари, Маъмурий суднинг судьялари ва ходимларидан ташкил топган жамоалар баҳслашди.
Мусобақа якунида Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жамоаси биринчи, Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати жамоаси иккинчи, Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий суди жамоаси учинчи ўринларни эгаллади.
Қорақалпоғистон Республикаси суди судьяси У.Сабиров “Энг яхши дарвозабон”, Қорақалпоғистон Республикаси суди ходими С.Бисенбаев “Энг яхши ўйинчи”, Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий суди ходими Қ.Успанов “Энг кўп тўп урган ўйинчи” номинациялари бўйича ғолиб бўлди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан кубок, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири