Тошкент шаҳри навбатдаги йирик тадбир – Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитига мезбонлик қилди. Саммитдан сўнг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакатимизга ташрифини якунлади.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Куни кеча – 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Унда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Икром Аввалбоев, Носиржон Ҳайдаров(сурат), ЎзА