Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Тошкентда бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун 8 ноябрь куни мамлакатимизга келди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шу ўринда таъкидлаш лозим, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига бундан 38 йил аввал асос солинган. Унинг доимий фаолият юритувчи котибияти Теҳрон шаҳрида жойлашган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн бешинчи саммитида тарихи, дини, урф-одат ва анъаналари яқин бўлган биродар халқларимиз азалдан савдо-сотиқ алоқалари ва маданий ришталар билан чамбарчас боғланганлигини таъкидлаган эди. Ўзбекистон доимо ИҲТ доирасида кенг қамровли алоқаларни янада ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлаб келган.

Дарҳақиқат, бу ташкилот ўтган давр мобайнида улкан иқтисодий салоҳиятга эга йирик минтақавий тузилмага айланди.

 

Икром АВВАЛБОЕВ,

Носиржон ҲАЙДАРОВ

(сурат), ЎзА