ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 13 июлда “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Ушбу қарорда 2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги 452 та маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳар бирига 500 миллион сўмдан маблағ йўналтириш белгиланган.

Маҳаллаларда  аҳоли муаммоларини бартараф этишга яқиндан молиявий ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадига йўналтирилган ушбу ҳужжат доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани “Жайхун” маҳалла фуқаролар йиғинида қатор чора-тадбирлар бажарилмоқда.

Хусусан, маҳалла ҳудудидаги Сувчилар авлоди кўчасида 1,3 километр масофадаги майдонга қум ва шағал аралашмасини ётқизиш, текислаш ишлари бажарилмоқда. Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини биноси ва ҳудуддаги бешта кўчада қуёш панеллари орқали ишлайдиган ёритиш ускуналари ўрнатилмоқда.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА